Жамият | 19:25 / 15.11.2017
174155
2 дақиқада ўқилади

Президент Фарғонада ўз қайнонасини уриб ўлдирган қотил келин ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани хабар берилганди. Унда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик, бу борада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Видеоселектор йиғилишида иштирок этган KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, президент Фарғона вилояти Фарғона тумани Ёрдон қишлоғида қайнонасини уриб ўлдирган қотил келин масаласига катта урғу берди. 

"Нега бирорта мақола ўқимадим, нега чиқишлар қилинмади. Мен сизларга ҳар видеоселекторда тайёр мавзу айтаяпман. Жамоатчилик, мутасаддилар бу мавзуларни нашрларда кўтариб чиқмаяпти. Наҳотки, ўзбек оиласида келин ўз қайнонасининг қотилига айланса", - деди давлат раҳбари. 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев маҳаллалар кесимида содир этилган жиноятларга тўхталди. Тошкент вилоятида мавжуд 1600та маҳалланинг 931 тасида жиноят содир этилган. Қайд этилишича, бу энг юқори кўрсаткич. Самарқанд вилоятининг 1889 маҳалласидан 996 тасида. Жиззах вилоятининг 80 фоиз маҳалласида жиноят содир этилгани айтилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди