Ўзбекистон ва Испания ўртасида авиақатнов тўғрисида битим имзоланди
2017 йилнинг 14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Испания Қироллиги ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Алфонсо Дастис билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришда истиқболли йўналишларга алоҳида эътибор берган ҳолда давлатлараро алоқаларнинг кўплаб масалалари батафсил муҳокама қилинди ҳамда «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи», «Марказий Осиё-Европа Иттифоқи» доирасидаги ўзаро ҳамкорлик кўриб чиқилди ва муҳим халқаро муаммолар тўғрисида фикр алмашилди.
Остона шаҳрида 2017 йилнинг 9 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Испания қироли Филипп VI билан учрашуви азалдан ишончли ва конструктив хусусиятга эга Ўзбекистон ҳамда Испания мулоқотининг муҳим босқичи бўлганлиги мамнуният билан таъкидланди.
Испания томонининг илтимосига кўра, А.Комилов Ўзбекистон Республикаси президентининг 10 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқининг асосий вазиятлари ва форум якунлари тўғрисида сўзлаб берди.
Суҳбатда, ўзаро товар айланишининг ўсиши, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳар икки томон учун ҳам бирдек фойдали эканлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш учун дипломатик қўллаб-қувватлашга томонлар тайёр эканликлари тасдиқланди.
Шунингдек, учрашувда туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якунига етгач, вазирлар Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида авиақатнов тўғрисидаги битим ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Испания Қироллиги ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги битим имзоладилар.
Мазкур ҳужжатлар транспорт-коммуникация соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратади, шунингдек, икки мамлакат миллий юк ташувчиларининг қатнов географиясини кенгайтиш имконини беради.
Мавзуга оид
22:15 / 22.11.2024
Испания бешта авиакомпанияни салкам 180 млн евро жаримага тортди
16:24 / 20.11.2024
Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
20:54 / 19.11.2024
Испания ҳар йили 300 минг мигрантни қонунийлаштириш ниятида
21:44 / 12.11.2024