Ўзбекистон | 02:27 / 16.11.2017
75964
3 дақиқада ўқилади

Ички ишлар идоралари таркибига адашиб кириб қолган ходимлардан тозаланади

Фото: Ўзбекистон24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида хизмат интизоми ва қонунчиликни кучайтириш, ички ишлар идоралари таркибига адашиб кириб қолган, масъулиятни тўла англамасдан, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлаётган ходимлардан тозалаш масаласи доимо долзарб вазифадир.

Шу нуқтаи назардан, ички ишлар органларининг кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Йиғилишда Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир туманда тузилган секторлар фаолияти таҳлил қилинди. Бундан буён ҳар бир сектор раҳбари жиноятчиликнинг ҳолати учун ҳам шахсан жавоб бериши қайд этилди. Сектор раҳбарларининг бу борадаги масъулиятини ошириш мақсадида Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссиясини тузиш бўйича топшириқ берилди. Унинг таркибига «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси, Маънавият ва маърифат маркази раҳбарларини ҳам киритиш, Комиссия фаолиятини Олий Мажлис Сенати томонидан мувофиқлаштириш белгиланди.

Мажлисда раҳбарлар маънавияти масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун раҳбар этиб тайинланади. Барча бўғиндаги раҳбарлар — у вазир ёки ҳоким бўладими, идора ёки ташкилот бошлиғи бўладими, ўзининг одоб-ахлоқи ва маданияти билан ҳаммага ўрнак ва намуна бўлиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар юртимизда аҳолининг тинч-осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, бошқа ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли ҳаракатлар бошлангани, янги тизим яратилгани ижобий натижалар бераётганини қайд этдилар.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти