«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг иш самарадорлиги оширилади

Фото: Ўзбекистон24
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, давлатимиз раҳбари айрим ҳудудларда жиноятларни сезиларли камайтиришга эришилмагани, баъзи жиноят турлари ошгани каби камчиликларни кескин танқид қилди.
Хусусан, Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари мутасадди раҳбарларига йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш борасида аниқ топшириқлар берилди.
Қатор маҳаллаларда профилактик тадбирларнинг самарадорлиги етарли даражада таъминланмагани, ҳуқуқ-тартибот идораларининг жамоатчилик билан ҳамкорлиги талаб даражасида йўлга қўйилмагани, бу эса айрим турдаги оғир жиноятлар содир этилишига сабаб бўлгани аниқ рақам ва мисоллар асосида таҳлил қилинди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, туманлар кесимида жиноятларнинг олдини олиш борасида алоҳида чора-тадбирларни ўз ичига олган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатма берилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг дастлабки 10 ойида содир этилган қотиллик жиноятларининг 165 таси эр-хотин ва қайнона-келинлар ўртасида, 66 таси қўни-қўшнилар ўртасида оддийгина маиший келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққан.
Йиғилишда маҳаллаларда фаолият юритаётган посбонлар ҳақида сўз борар экан, кўп ҳолларда уларнинг салоҳияти, билим ва малакаси талабга жавоб бермаслиги, бундай вазифага фидойи ёшлар сафарбар этилмаётгани, рағбатлантириш механизмлари ишлаб чиқилмагани сабабли ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда посбонлар иштироки сезилмаётгани таъкидланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, унинг иш самарадорлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Яна бир оғриқли мавзу — кўрилаётган чораларга қарамасдан, фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни кескин камайтиришга эришилмаётгани таъкидлаб ўтилди. Бундай жиноятларнинг асосий сабаблари фуқаролик муносабатларини қонун доирасида амалга оширмасликка бориб тақалади. Оқибатда бу содда одамларнинг жиноят қурбони бўлишига олиб келмоқда.
Шу сабабли давлатимиз раҳбари нотариат тизимларидаги бюрократизм ва сансоларлик ҳолатларига чек қўйиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали нотариал хизматлар кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 11:40
-
Ўзбекистонда далаларда сомон ёниши сунъий йўлдош орқали кузатилмоқда
Ўзбекистон | 11:33
-
«Бадавлат аёл» лойиҳаси. Иштирокчилар жиддий муаммоларга дуч келишган
Ўзбекистон | 11:23
-
Ямалнинг даври ҳали келмади. Роналду финалда ҳал қилувчи голни урди, мухлислар яна унинг номини қўшиқ қилиб куйлади
Спорт | 11:11
Мавзуга оид

12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади

12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади

12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади

11:46 / 26.05.2025