Шавкат Мирзиёев Абдулазиз Комиловни мукофотлади

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси Умар Исмоилов 2017 йил 16 ноябрь куни мамлакат раҳбари топшириғига кўра ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга «Фидокорона хизматлари учун» орденини топширдилар. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, Ўзбекистон манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилиш ва илгари суришдаги кўп йиллик самарали меҳнати ва 70 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ТИВ раҳбарини юқори давлат нишони билан мукофотлади”, - дейилади хабарда.
Абдулазиз Ҳофизович Комилов 1947 йил Янгийўл шаҳрида туғилган. 1972 йил СССР Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясини битирган. 1978-80 йилларда СССР Фанлар академиясининг Шарқшунослик бўлимида ўқиган. Комилов тарих фанлари номзодидир.

Комилов 1973-1976 йиллар Совет Иттифоқининг Ливандаги элчихонасида атташе бўлиб ишлаган. 1980-1984 йилларда Совет Иттифоқининг Суриядаги элчихонасида иккинчи котиб сифатида ишлаган. 1984-1988 йилларда эса СССР Ташқи ишлар вазирлигининг Яқин Шарқ ишлари бўлимида меҳнат қилган.
1988-1991 йилларда СССР Фанлар академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ҳамда ташқи ишлар бўлимида, 1991-1992 йилларда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган. 1992-1994 йилларда Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари бўлган.
1994 йил Комилов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири этиб тайинланган. 1998-2003 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори бўлган. 2003 йил Комилов ўрнига Содиқ Сафоев ташқи ишлар вазири этиб тайинланган. Бунинг ортидан Комилов Ўзбекистон президентига ташқи ишлар бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинланган.
2003 йил Комилов Ўзбекистоннинг АҚШ ҳамда Канададаги элчиси этиб тайинланган. 2008 йил Комилов мамлакатнинг Бразилиядаги элчиси сифатида ҳам ишлай бошлаган. 2010 йил ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига, 2012 йилга келиб эса ташқи ишлар вазири этиб тайинланган.
Абдулазиз Комилов “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик”, “Ўзбекистон белгиси” ва “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” давлат мукофотлари билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 00:47
-
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Фан-техника | 00:16
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27 / 23.05.2025
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09 / 23.05.2025
Мавзуга оид

11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди

17:07 / 08.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ноқонуний иммиграцияга қарши курашдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди

11:34 / 24.03.2025
Абдулазиз Комилов ЕИнинг терроризмга қарши курашиш бўйича координатори билан учрашди

16:26 / 12.12.2024