Жаҳон | 02:17 / 16.11.2017
5446
1 дақиқада ўқилади

Танзаниядаги авиаҳалокат 11 кишининг ҳаётини олиб кетди

Фото: Anadolu

Танзаниянинг шимолида енгил моторли самолётнинг фалокатга учраши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда самолётга эгалик қилган Coastal Aviation компанияси маълум қилди.  

Воқеа 15 ноябрь эрталаб Эмпакай кратери яқинида юз берган. 

“Биз тергов ўтказилиш учун барча зарур жараённи таъминлаймиз”, деб айтган компаниянинг бошқарувчи директори Жулиан Эдмундс.

Самолётнинг қулаши сабаблари ва бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмаган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид