Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев Қирғизистон президенти сифатида сўнгги сафарга жўнаб кетди
Фото: РИА "Новости"
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Россияга ўзининг бу лавозимдаги сўнгги ташрифини амалга оширади. У РФда VI Санкт-Петербург халқаро маданий форуми очилиш маросимида иштирок этади, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Таъкидланишича, Атамбоев Россияга РФ президенти Владимир Путиннинг таклифига кўра жўнаб кетган.
Қирғизистон президенти ташриф давомида форумнинг очилиш маросимида иштирок этади, шунингдек, Путин билан учрашади.
Бу Атамбоев учун Қирғизистон президенти лавозимига энг сўнгги сафарга айланади. Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Қирғизистонда мамлакатнинг янги раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026