19:20 / 18.11.2017
7972

Шимолий Лондон «Арсенал»ники. Дербида «қизиллар» устун келди

Англия Премьер Лигасининг 12-турида «Арсенал» «Тоттенҳэм» билан ўйнади. Лондондаги «Эмирейтс» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 36-дақиқасида Мустафи жарима зарбасидан кейин боши билан тўпни Льорис қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлади, бўлим якунланиши арафасида Санчес иккинчи голни урди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам Арсен Венгер шогирдларининг тўла устунлигида ўтди ва ғалаба сақлаб қолинди.

Эндиликда «Арсенал» ҳисобидаги очколари сонини 21тага етказди ва бешинчи ўринга кўтарилди, «Тоттенҳэм» эса 22 очкоси билан ҳозирча учинчи ўринда.

Англия Премьер лигаси
12-тур

Арсенал – Тоттенҳэм 2:0

Голлар: 1:0 – 36 Мустафи, 2:0 – 41 Санчес.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Колашинац, Косельни, Ўзил (Ивоби, 85), Рэмзи, Санчес, Чака, Беллерин, Ляказетт (Коклен, 73).
Тоттенҳэм – Льорис, Вертонген, Дэвис, Триппьер, Санчес, Эриксен, Дайер, Алли (Сон Хин Мин, 75), Сиссоко, Дембеле (Уинкс, 62), Кейн (Льоренте, 75).
Огоҳлантиришлар: Чака (32), Санчес (38), Мустафи (48), Кейн (50), Монреаль (73).

Top