Жамият | 17:00 / 19.11.2017
181928
2 дақиқада ўқилади

Истанбулда ўзбек мардикор аёлларининг бозори пайдо бўлган

Фото: CNN Турк

Туркиянинг Истанбул шаҳри, Бакиркўй туманига яқин жойда ўзбек аёллари мардикорлик ишлари учун ҳар куни мижоз қидиради. Гунгўрен мавзесида йиғилган аёллар CNN Турк телеканали мухбири Фуля Ўзтурк билан суҳбатлашиб, «ҳар куни эрталабдан шу жойга келиб туришлари ҳамда саккиз соатгача мижоз кутиб қолиши» ҳақида сўзлаб берди.

Кундалик ишларга жалб қилинувчи асли ўзбекистонлик бўлган ўнлаб аёллар «иш топиб берувчи воситачилар орқали ҳам» меҳнат қилишини таъкидламоқда.

Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи таниқли блоггер, Ziyouz портали асосчиси Давронбек Тожалиевнинг айтишича, «​аввало миллатдош аёлларимиз ўз юрти ва яқинларидан йироқда ҳалол ва яхши ишларга боряптилар деб гумон қиламан. Ҳар не бўлганда ҳам миллатдош аёлларнинг ўзга юртда (ўз юртимизда ҳам) мардикорликка чиқиши миллат эркаклари учун иснод»​.

Фото: CNN Турк

«Ўз аёлига эга чиқолмаган (миллат) эркак бир кун бошқаларга қул бўлишга маҳкумдир. Илк бор аёллар мардикор бозори ҳақида 2000 йиллар бошида Тошкентда ўқиб юрганимда эшитгандим. Жуда хунук эшитилганди бу сўз. Аста-секин водийда ҳам шундай бозорлар «​очилди»​. Қозоғистон, Россияда мардикорлик қилаётган аёллар ҳақида хабарлар келди. Бунинг сабаб ва факторларига тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Оғир мавзу»​, деб ёзади Тожалиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Фото: CNN Турк

Аёллар кундалик юмушларни бажариш учун ёлланма меҳнаткашлар бозорига чиқиши айниқса пойтахт Тошкент шаҳрида авж олган бўлиб, ундаги аксарият мардикор аёллар пойтахт теварагидан келган, Тошкентда доимий турар жойга эга бўлмаган фуқаролар ҳисобланади.

Мавзуга оид