Саудия етакчилигидаги араб давлатлари «Эрон масаласи»ни Қоҳирада кўриб чиқади

Photo: Radio Farda
Саудия Арабистони етакчилигидаги араб давлатлари Ташқи ишлар вазирлари якшанба куни оқшомда Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида шошилинч йиғилиш ўтказишини маълум қилди.
Reuters агентлигининг хабар қилишича, унда Эрон масаласи ҳамда Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳининг фаолияти муҳокама этилиши режалаштирилган.
Ўтган қисқа давр ичида, минтақа Ливан Бош вазири Саад Ол Ҳаририй мисолида эронлик шиа кучлари ва сунний араблар тўқнашувига гувоҳ бўлмоқда. Шунингдек, Яман жанубида юз бераётган нотинч сиёсий ўзгаришлар сиёсий элита вакилларини ташвишга солгани аниқ.
Мисрнинг МEНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саудия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан якшанба куни шошилинч учрашувни ўтказиш таклифини Баҳрайн, БАА, Қувайт томонлари қўллаб-қувватлаган.
Ал-Аҳрам нашрининг ёзишича, ушбу учрашув Эрон ҳукумати учун жиддий огоҳлантириш маъносини англатиши мумкин. «БМТ Хавфсизлик Кенгашида иш кўриб чиқилиши айнан мана шу учрашувдан кейин ҳал бўлади», дейилади хабарда.
Айни пайтда Ливан собиқ Бош вазири Ол Ҳаририй Франция пойтахти Парижда мамлакат президенти Эммануэль Макрон билан суҳбатлашиш учун вақтинча яшаб турибди. У Ливан мустақиллиги куни, чоршанба куни ватанга қайтишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ливан собиқ Бош вазири Саад Ол Ҳаририй Саудия Арабистонига ташриф буюрганидан сўнг, ўз юртига қайтмади. Бунинг устига, сиёсатчи лавозимидан бўшашга қарор қилганини эълон қилган. Бунга унинг жонига суиқасд уюштирилиши хавфи ортгани билан қисқача изоҳ берган. Саад Ол Ҳаририйнинг отаси, мамлакат собиқ Бош вазири Рафиқ Ол Ҳаририй 2005 йилда суиқасд оқибатида ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

10:38 / 12.06.2025
Ўзбекистонлик ҳожилар 12 июндан ватанга қайтишни бошлайди

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

17:32 / 04.06.2025
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди

07:52 / 28.05.2025