11:10 / 20.11.2017
25985

КХДР АҚШ билан уруш чиқса, ғалаба қозонишига шубҳа қилмайди

КХДР ҳукумати АҚШ билан ҳарбий тўқнашув келиб чиқса, ўз ғалабасига шубҳа қилмайди. Бу ҳақда The Nation нашри КХДРнинг Таиланддаги элчиси Мун Сон Монинг баёнотига асосланиб хабар тарқатди.

«Ҳозир бизда водород бомбаси бор. Агар уруш бошланса, биз қаттиқ курашамиз ва бундай урушда Қўшма штатлар устидан ғалаба қозонишимизга шубҳа қилмаймиз», деган элчи.

Шимолий кореялик дипломат «КХДР уруш истамаслиги» ҳақида маълум қилган. Шу билан бирга унинг фикрича, ҳозирги вазиятда КХДР ва АҚШ ўртасида музокаралар ўтказиш учун имконият йўқлигини билдирган.

«У ҳамиша (Дональд Трамп - таҳр), ҳатто БМТдаги чиқиши вақтида КХДРни яксон этиш билан таҳдид қилиб тураркан, қандай музокаралар ҳақида гап бўлиши мумкин? У бу гаплари билан Шимолий Кореядаги 25 миллион кишини ўлдирмоқчилигини билдирмоқда», деган элчи.

Top