Жаҳон | 17:34 / 20.11.2017
11517
1 дақиқада ўқилади

«Меркель даврининг интиҳоси бошланди»

Фото: Getty Images

Германиянинг «Сўллар» партияси раиси Китя Кипингнинг маълум қилишича, мамлакат янги ҳукуматини шакллантириш бўйича дастлабки музокараларнинг муваффақиятсизлиги канцлер Ангела Меркель «даври» якунининг бошланганини англатади.

«Бу кеча Меркель даврининг интиҳоси бошланди», - дея сиёсатчининг сўзларидан иқтибос келтиради Neue Zürcher Zeitung.

Кипингнинг сўзларига кўра, рўй берган вазият «ҳам Германия, ҳам Европа учун тарихий паллага» айланиши мумкин.

Аввалроқ «Германия учун муқобил» ҳукмрон партияси Ангела Меркелни истеъфога чиқишга чақирганди.

Мавзуга оид