Тошкентдан чиқиш йўллари тўсилган: Хавфли шахс қидирилмоқда
20 ноябрь кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳридан чиқишдаги барча постларда, шаҳарга кириш ва шаҳардан чиқиш йўналишларидаги постларда («Эшонгузар», «Эркин», «Келес», «Барданкўл») текширув кучайтирилди, куннинг маълум вақтида постлар ёпиб қўйилди.

Фото: Telegram / «Водители Ташкента»
«Кун» мухбирининг маълум қилишича, соат 19:00 атрофида Тошкентдан Янгийўлга қатновчи маршруткалар қатновни тўхтатган, одатда бу йўналишда қатнов кечқурунги соат 21:00 гача, - Isuzu (297, 300), Gazel, Istana (224, 300) русумли автомобиллар воситасида амалга ошириларди.
Натижада бекатларда ўнлаб кишилар тўпланиб қолган, йўловчиларни йўл-йўлакай ташувчи таксилар нархларни икки баробар (3000 сўмдан 6000 сўмга) оширган.


«Эшонгузар» ва «Эркин» постларида шаҳардан чиқиш йўналишида катта тирбандликлар юзага келган - 700-800 метргача. Постларда барча чироқлар ёқилган, ҳар бир автомобилнинг ҳар бир йўловчиси синчиклаб текширилмоқда.

Фото: Telegram / «Водители Ташкента»
Бунга бугун 20 ноябрь куни Олмазор туманидаги руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетган муқаддам судланган уч беморнинг учинчисини қидириш ишлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга, бу борада расмий изоҳ берилмагани учун ҳолатнинг бошқа сабаблари бўлиши мумкинлиги ҳам истисно этилмайди.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
-
Эрон АҚШнинг Қатардаги базаларига ракета зарбаларини берди
Жаҳон | 22:55 / 23.06.2025
-
Азиз Мағрупов Президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 22:28 / 23.06.2025
Мавзуга оид

19:10 / 11.06.2025
Янгийўлда юк машинаси велосипедчи болани уриб кетди

16:48 / 28.03.2025
Янгийўлдаги кўп қаватли уйда газ портлади

10:17 / 27.03.2025
Янгийўлда қурилиш кранининг ўқ қисми боғча томига қулади

22:49 / 16.03.2025