Жаҳон | 15:35 / 22.11.2017
26556
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин қўшиқ куйлаш ва ўйин-кулги қилишни тақиқлади

Фото: РИА "Новости"

Шимолий Корея фуқароларига “ичиш, қўшиқ куйлаш ва ўйин-кулги қилиш билан боғлиқ бўлган барча учрашувларда” иштирок этиш тақиқланди. Шунингдек, КХДР режими “ахборот устидан назоратни кучайтирмоқда”, деб хабар берди Yonhap янгиликлар агентлиги.

Fox News тахминига кўра, қўшиқ куйлаш ва хурсанд бўлишга қўйилган бу тақиқ Шимолий Кореяга қарши санкциялар салбий таъсирининг олдини олишга бўлган уринишдир. Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея яқинда ўтказган ядровий синовлари туфайли яна қаттиқ босим остида қолди.

Аввалроқ KUN.UZ КХДР Жанубий Корея билан вақтинчалик сулҳ ҳақидаги келишувни бузгани маълум қилингани ҳақида ёзганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид