Ўзбекистон | 16:58 / 22.11.2017
86734
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифи доирасида бу ҳақдаги тегишли англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда ташрифни ёритиш бўйича матбуот маркази.

Сеулда тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаев ва Evergreen Motors компанияси бош ижрочи директори Эдвард Ким имзолади.

Лойиҳа 200 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид