Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея деярли 9 млрд. долларлик келишувларни имзолади
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга давлат ташрифи биринчи куни 8,9 миллиард долларлик ҳужжатлар ҳамда келишувларни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ташрифини ёритиш бўйича матбуот маркази хабар берган.
Маълумотларга кўра, 75 та ҳужжат имзоланди. Хусусан, энергетика ва нефтгазкимё соҳасида – 2,95 млрд. долларлик, банк-молия соҳасида – 2,7 млрд. долларлик, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантиришда – 1,7 млрд. долларлик келишувлар имзоланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги, «Олмалиқ ТМК» АЖ ва Корея ноёб металлар институти (KIRAM) илмий-техникавий ва инновацион фаолият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида «йўл харитаси»ни имзолашди. Корея ходимларни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ҳамкорлик ҳақида меморандум, Корея халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (KOICA) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 2018-2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи 25 ноябрь куни ўз ниҳоясига етади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026