Муҳаммад Юсуф мактабида шоир шеърларини ифодали ўқиш бўйича танлов бўлиб ўтди

Фото: KUN.UZ
Яхши шоирлар ўлмайди. Уларнинг умри ўзидан қолдирган ашъорларида яшайди. Шу йил фаолиятини бошлаган Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф номидаги мактабда бўлиб ўтган танлов юқоридаги сўзлар нақадар ҳақиқат эканлигини англатди.
Танловда Андижон вилоятнинг 50дан зиёд турли таълим даргоҳларидан келган иқтидорли ўқувчилар эл ардоқлаган шоир қаламига мансуб шеърлардан намуналар ўқидилар. Содда ва равон сўзлар билан битилган – Ватанга муҳаббат, она мадҳи куйланган асарлар ёш ўқувчилар тилида ўзгача оҳанг бериб жаранглади.
Ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий композициялар ҳам бутунлай ўзгача кўринишда эканлиги йиғилганларда ўзгача таассурот қолдиргани аниқ.
Натижаларга кўра, Муҳаммад Юсуф номли мактаб-интернати ўқувчиси биринчи, 34- давлат ихтисослашган мактаб-интернати тарбияланувчиси иккинчи ва Андижон шаҳар 29- умумий таълим мактаби вакили эса учинчи ўринни эгаллади.
- Юртимизда Муҳаммад Юсуф шеърларини ёд билмаган инсон жуда кам бўлса керак,- дейди муассаса директори Шоҳиста Нурматова. – Унинг асарлари аллақачон миллатимизнинг бебаҳо мулкига айланиб бўлган. Бундан ташқари, тадбирга келган ўқитувчи ва ўқувчилар билим даргоҳида ташкил этилган музей билан танишдилар. Унда шоир ҳаётига оид жуда кўп кўргазмалар, унинг қўлёзмалари ва турли асарларидан намуналар жой олган.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид

18:00 / 15.12.2023
Қамоқхонадаги номаълум ёзувчи ҳикояси

20:29 / 26.04.2022
Сен қачон ўзингни танийсан, элим? — Муҳаммад Юсуф ҳақида хотиралар

12:24 / 06.04.2022
Муҳаммад Юсуфнинг “Танланган асарлар”и Туркияда чоп этилди

15:34 / 26.04.2021