Андижонда Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун кенг нишонланмоқда
Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи ихтисослаштирилган ижод мактабида шоир таваллудининг 67 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси, шоира Хуршидабону Қўчқорова, шоирнинг рафиқаси Назира Ас-Салом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Саодат» журнали бош муҳаррири Мунаввара Усмонова ва бошқалар Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритди.
Адабий кеча давомида турли касб эгалари иштирокида шоир ижодига оид челленж ўтказилди. У ёзган шеърлар ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида шоир туғилиб ўсган хонадонда шоир хотирасига бағишлаб қўй сўйиб, эҳсон қилинди. Муҳаммад Юсуф таълим олган мактабда илмий-конференция ташкил этилди.
Шоирнинг «»Уй музейи»ни зиёрат қилиш учун вилоятнинг барча туманларидан, қўшни вилоятлардан ҳам мухлислар ташриф буюрмоқда.
Бугун оқшом Андижон шаҳридаги шоир номи билан аталувчи хиёбонда Муҳаммад Юсуф шеърларига айтилган қўшиқлардан иборат концерт дастури намойиш этилиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда интернетга кириш чеклаб қўйилди
Жаҳон | 22:21
-
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13
-
Бойсун ўрмонида йирик ёнғин, муаммоли автобус бекатлари, васий тайинланган юзлаб болалар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:03
-
АҚШда бир неча ҳафта олдин вафот этган аёлнинг фарзанди туғилди
Жаҳон | 21:59
Мавзуга оид

18:00 / 15.12.2023
Қамоқхонадаги номаълум ёзувчи ҳикояси

20:29 / 26.04.2022
Сен қачон ўзингни танийсан, элим? — Муҳаммад Юсуф ҳақида хотиралар

12:24 / 06.04.2022
Муҳаммад Юсуфнинг “Танланган асарлар”и Туркияда чоп этилди

13:49 / 26.11.2021