Муҳаммад Юсуфнинг “Танланган асарлар”и Туркияда чоп этилди

Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг “Танланган асарлар”и Туркияда нашр этилди. Бу ҳақда Туркиядан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Нодир Жонузоқ Kun.uz’га хабар берди.
“Халқаро Туркий Маданият Ташкилоти (ТУРКСОЙ) ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси томонидан турк тилига ўгирилган мазкур китоб тақдимоти шу йилнинг 5 апрель куни Анқара шаҳрида тантанали равишда ўтказилди.

ТУРКСОЙ бош қароргоҳида бўлиб ўтган тақдимот маросимида ҳамюртларимиз – Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Аъзамхўжаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, шоирнинг оила аъзолари ва китоб таржимасида қатнашган ижодкорлар жамоаси иштирок этди.
Анжуманда ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти бош котиби ўринбосари Билол Чақижи сўзга чиқди, миллий адабиётимизни кенг тарғиб қилиб келаётган туркиялик мутахассислар Режаи Қизилтунч, Вели Саваш Йелок, Йилмаз Ўзқая, Эмине Бакар, Ҳамза Ўзтуркчи каби фидойи олим ва таржимонлар ўзбек адабиёти, хусусан, Муҳаммад Юсуф асарларининг туркий дунёдаги юксак ўрни ҳақида фикрларини билдирди.

Тадбирда Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм ва қўшиқлар янгради. Турли қардош халқлар вакиллари иштирокида ўтган тақдимот маросими чинакам адабиёт ва дўстлик байрамига айланиб кетди.

Ўзбекистонлик ижодкор ва олимлар ТУРКСОЙ халқаро ташкилотига 2008 йилдан то шу кунларга қадар раҳбарлик қилган, кўплаб халқаро лойиҳалар, жумладан, ушбу тақдимот маросимининг муваффақиятли ташкил этилишига катта ҳисса қўшган Дусен Касеинов қабулида бўлиб, ўзбек ижодкорлари номидан самимий миннатдорлик билдирдилар”, – дейилади хабарда.

Маълумот учун, Халқаро Туркий Маданият Ташкилоти – туркий давлатлардан ташкил топган халқаро маданият ташкилоти ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий мақсади бу туркий давлатлар ва халқлар орасидаги дўстлик ва ҳамкорликни кучайтиришдир. Бу ҳамкорлик иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади. Ташкилот бош биноси Туркия пойтахти Анқарада жойлашган. Ҳозирги вақтда, ташкилот бош директори қирғизистонлик Султон Раев ҳисобланади. Ташкилот 3 та расмий тилига эга, булар турк, рус ва инглиз тилларидир.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афсонавий Аланяга бориш энди осон: Тошкент–Аланя йўналишида тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилди
Жамият | 20:42
-
Зеленский Украинанинг Оттава конвенциясидан чиқишни маъқуллади
Жаҳон | 20:09
-
Британияда салкам 100 млн фунтлик кокаин партияси мусодара қилинди
Жаҳон | 19:19
-
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
Мавзуга оид

18:00 / 15.12.2023
Қамоқхонадаги номаълум ёзувчи ҳикояси

20:29 / 26.04.2022
Сен қачон ўзингни танийсан, элим? — Муҳаммад Юсуф ҳақида хотиралар

15:34 / 26.04.2021
Андижонда Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун кенг нишонланмоқда

11:11 / 28.10.2019