Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА велосипед спорти бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Аҳмад Ал Шафарнинг таклифига кўра Бирлашган Араб Амирликларига хизмат сафари уюштирди.
Козим Ўринбойхўжаев конфедерация ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Велосипед спорти федерациясининг мутасаддилари билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси ва Осиё велоспорт конфедерацияси, Бирлашган Араб Амирликлари Велосипед спорти федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев Ёшлар ва спорт қўмитаси раиси Юсуф ал Салкар билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш борасида ҳам келишувга эришди.
Бундан ташқари, Козим Ўринбойхўжаев ва Осама Аҳмад Ал Шафар Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси ва Осиё велоспорт конфедерацияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Велосипед спорти федерациясининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоладилар.
Ушбу меморандум Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Ўзбекистон велоспортчилари ўртасида икки томонлама ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этиш, тегишли мутахассис ва экспертларига ўқув курслари, семинар ва конференцияларда иштирок этиш имконини беради. Бундан ташқари Ўзбекистон велосипедчилар терма жамоасининг хорижда малака ошириши, тажриба алмашиши, нуфузли мусобақаларда иштирок этишини йўлга қўйиш, мураббийлар учун халқаро йиғинларни ташкил этиш бўйича ҳам ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026