Жаҳон | 08:17 / 24.11.2017
7550
1 дақиқада ўқилади

Зимбабведа янги президент ўз лавозимини бажаришга киришади

Фото: AP

24 ноябрда Эммерсон Мнангагва Зимбабве пойтахти Харареда қасамёд келтириб, мамлакат президенти лавозимини бажаришга киришади. У мамлакатни 2018 йил августида сайловлар ўтказилгунгача бошқаради. 

Мнангагва бу лавозимни мамлакатни 37 йил давомида бошқариб келган Роберт Мугабенинг истеъфосидан кейин эгалламоқда.

75 ёшли Мнангагва ноябрь бошида Мугабе томондан вице-президент лавозимидан четлатилганди. ОАВ маълумотларига кўра, Мугабе бу қарорга ундан кейин президент лавозимини эгалламоқчи бўлган рафиқаси Грейс Мугабе таъсири остида борган. Грейс Мугабе ҳарбийлар ва аҳоли орасида катта обрўга эга бўлган Мнангагвани бу борада ўзига рақиб деб билган.

Шунингдек, Мнангагва ҳарбий тўнтарув амалга оширишни режалаштираётганликда гумон қилинган.

Мнангагва ўз лавозимидан четлатилгандан кейин оиласи ва ўз хавфсизлигидан хавотирланиб, мамлакатни тарк этганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид