Жаҳон | 09:07 / 25.11.2017
7088
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Суриядаги ҳарбийлари сонини камайтириб кўрсатган

Фото: Rodi Said/Reuters

Сурияда америкалик ҳарбийларнинг ҳақиқий сони 2 минг кишини ташкил этади, деб хабар бермоқда Reuters.

Таъкидланишича, Пентагон ўз баёнотларида ушбу мамлакат ҳудудида 500 нафар ҳарбий хизматчиси бор экани ҳақида хабар қилган.

Агентлик манбалари маълумотларига кўра, Пентагон бу борада хато кетганини тан олган, сабаби ўз баёнотларида қуруқликдаги кучлар сонини ҳисобга олмаган. Маҳкама ўз маълумотларини тузатиши ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ Сурия шимоли бўйича ўз режасига эга экани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид