Спорт | 20:31 / 25.11.2017
23169
3 дақиқада ўқилади

Мирко Йеличич Марат Бикмаевга «Реал» қизиқиб қолиши мумкинлигини айтди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фотожамланма. «Локомотив» дербида «Бунёдкор»ни енгди ва чемпионликни нишонлади 

«Мавсумдан ажойиб таассуротлар қолди. Жамоамиз мавсум давомида жуда катта кўламдаги ишларни амалга оширди. Ўйин бобида ҳам, жисмоний ҳолат бўйича ҳам, руҳий томонлама ҳам бир маромда чемпионатни ўтказдик. Кубок финали одидан чемпионатнинг охирги учрашувини айнан «Бунёдкор» билан ўйнаганимиз яхши бўлди. Чемпионатни аъло даражада якунладик. Энди олтин дублни қайд этиш учун финалда ғалаба қозонишимиз керак.

Қачон ПРО лицензияси оламан? Албатта Про лицензияни қўлга киритиш режаси бор. Ҳозирча жамоа билан ишлаб унга ўқишга вақт бўлмаяпти. Шу боисдан ҳам ҳозирча Про лицензияни олишга улгурганим йўқ. Келажакда албатта ушбу лицензияни қўлга киритаман. Мен 13 йилдан буён ҳеч қандай танаффуссиз ишлаб келмоқдаман. Энг муҳими бу жамоа билан бирга ишлаш. 20 йилдан буён профессионал клубларда фаолият олиб бормоқдаман. Энг яхши ўқиш бу амалиёт, компьютер олдида ўтириб ниманидир ўрганиш мумкин, лекин амалда уни қўллаб кўрмасангиз фойдаси йўқ.

Ўзимизга мос легионерларни танлаб олиш жуда қийин бўляпти. Бу анча оғриқли масала. Мисол учун, бизда скаутлар йўқ. Шу боисдан ҳам футболчиларни YouYube‘даги роликларини кўриб уларни жалб қиламиз. Лекин бу алдамчи таассурот бўлади. Масалан Марат Бикмаевни энг сара ўйинларини қирқиб, ролик қилиб ясасангиз, унга «Реал Мадрид» жамоаси қизиқиб қолган бўларди.

Чемпионат якунланган бўлишига қарамасдан, таркибимиздаги барча 22 футболчи айни вақтда футбол ўйнашга тайёр бўлиб турибди. Нега? Чунки бизда ҳаммаси жуда тўғри йўлга қўйилган. Мавсумни жароҳатларсиз якунлаш қийин. Кўплаб жамоаларда чемпионат охирига келиб жароҳатлар кўпаяди. Бизда эса барча футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши», дея гапириб ўтган Йеличич.

Мавзуга оид