Жаҳон | 14:10 / 27.11.2017
7044
1 дақиқада ўқилади
Балида 40 минг киши эвакуация қилинди
Бали оролидаги Агунг вулқонининг уйғониши туфайли тахминан 100 минг киши эвакуация қилиниши керак. Бу ҳақда Индонезия табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича Миллий агентлик вакили хабар қилган.
Associated Press’нинг хабар беришича, унинг сўзларига кўра, хавф ҳудуди 10 километрга ошди, унинг ичида тахминан 22 та аҳоли пункти бор, у ерларда 90-100 минг киши истиқомат қилади.
Маҳкама вакилининг хабар беришича, айни дамга келиб 40 минг киши хавфсиз жойга кўчирилган.
«Агар лозим бўлса, биз эвакуацияни мажбурий тарзда амалга оширамиз», - дея таъкидлаб ўтишган агентликдан.
Шунингдек, 445 та авиарейс бекор қилинган.
Аввалроқ Балида халқаро аэропорт ёпилгани хабар берилганди.