18:40 / 27.11.2017
10354

Қирғизистон президентига ёрдамчи ва маслаҳатчи тайинланди

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков Эрнист Толтоевни президент ёрдамчиси этиб тайинлаш ҳақидаги фармонини имзолади.

Эрнист Толтоев Сооронбай Жээнбеков бош вазирлигида унга ёрдамчилик қилганди. 

Толтоев 15 декабрь куни 31 ёшга тўлади. 2015 йилда у Ўш вилояти Ўзган тумани Қизил-Октябрь округида қишлоқ бошқармаси раҳбари сифатида ишлаган.
 
Бугун шунингдек, Қирғизистон президентининг масалаҳатчиси тайинланди. Энди Муратбек Шойимқулов давлат раҳбарининг маслаҳатчиси ҳисобланади.

Ўтган ҳафтада собиқ президент Алмазбек Атамбоев ўз маслаҳатчилари - Икрамжон Иляминов ва Фарида Ниязовани ишдан бўшатганди.

Top