Жаҳон | 07:35 / 27.11.2017
4789
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Мисрдаги теракт қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди

Фото: AFP

Туркия ҳукумати 27 ноябрни Мисрдаги масжидда содир этилган теракт қурбонлари хотирасига миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.

24 ноябрь, жума куни бир гуруҳ террорчилар Мисрнинг Синай яриморолидаги Ар-Рауд масжидига мисли кўрилмаган ваҳший ҳужумни амалга оширишди. Террорчилар ўз қабиҳ ишларини жума намози вақтида содир этишди. Улар аввал масжид ичида бомба портлатиб, сўнгра у ердан саросимада югуриб чиқаётган одамларни ўққа тутишган.   

Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 305, жумладан 27 нафар бола ва 100 дан кўпроқ ёши катта одам ҳалок бўлган. 130 киши жароҳатланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид