Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жээнбековнинг биринчи халқаро ташрифи қаерга амалга оширилиши маълум
Фото: President.uz
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг биринчи халқаро амалий ташрифи Россияга амалга оширилади. Бу ҳақда президент девонининг ташқи сиёсат бўлими раҳбари Ойзода Субакўжоева хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, Россияга ташриф эртага, 29 ноябрь куни амалга оширилади. «Бу Сооронбай Жээнбековнинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи хорижий ташрифи бўлади. Ташриф Россия томони таклифи бўйича амалга оширилади. Шуни айтиш мумкинки, Россия билан иттифоқчиликни мустаҳкамлашга қаратилган ташқи сиёсий курс фақат ривожланиб боради», - дея айтиб ўтди у.
Унинг таъкидлашича, ташриф доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказилиши режалаштирилмоқда. «2 етакчи икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади ҳамда халқаро аренадаги муаммолар бўйича фикр алмашади», - дея айтиб ўтди у.
Бундан ташқари, Жээнбеков Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан ҳам учрашади, у билан долзарб савдо-иқтисодий масалалар ҳамда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш муҳокама қилинади.
Кейинчалик, 30 ноябрь куни С.Жээнбеков Беларусь пойтахти Минск шаҳрида КХШТнинг юбилей сессиясида иштирок этади.
Мавзуга оид
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
16:56 / 01.05.2026
Уруш одатга айланди. Дунё оталар уйига тобутда қайтаётганига ўрганиб қолди
21:18 / 30.04.2026