Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгария бош вазири самолётига Эрон устидан учиб ўтишга рухсат берилмади
Эрон ҳукумати талаби билан Саудия Арабистонига йўналаётган Болгария бош вазири Бойко Борисов ва яна бир неча расмий киши бўлган самолёт Эрон ҳаво ҳудудини четлаб ўтишига тўғри келди.
Болгариянинг Novinite нашрининг маълум қилишича, шу сабабли учувчи йўналишни ўзгартириб, Туркияга қайтишига, сўнгра Ироқ ҳудуди орқали Арабистон яриморолига учишига тўғри келган.
Болгария ташқи ишлар вазири Екатерина Захариеванинг айтишича, расмий София дипломатик каналлар орқали олдиндан самолёт учиб ўтиши учун рухсат олган. Вазир Эроннинг қоидаларга амал қилинмагани ҳақидаги важларини “ёлғон” деб атаган. Теҳронда, ўз навбатида, самолёт бортида Болгария бош вазири борлигини билишмаганини ва самлёт белгиланган йўналишдан четга чиққанини маълум қилишган.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
20:03 / 12.06.2026