Дональд Трамп CNN телеканалини бойкот қилишга чақирди

Фото: Politico
АҚШ президенти Дональд Трамп CNN телеканалининг Оқ уйдаги журналистлар қабулини бойкот қилишига шундай чора билан жавоб беришга чақирди.
Аввалроқ CNN телекомпанияси Оқ уйда Christmas байрами муносабати билан анъанавий журналистлар қабулида иштирок этмаслигини маълум қилган эди. Телеканал Трампга нисбатан норозилигини шу тарзда ифодалашга қарор қилган.
"Ажойиб, биз сохта хабарлар CNN каналини бойкот қиламиз. Улар билан ҳамкорлик қилиш – бу вақтни беҳуда совуришдир!", — деб ёзди Трамп Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг Twitter саҳифасида қолдирган изоҳига жавоб берар экан. Сандерс "Christmas эрта келмоқда! Ниҳоят, CNN телеканалидан яхши янгилик", деб ёзган эди.
Оқ уйда ОАВ вакилларининг қабули 1 декабрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ер қарида улкан олтин захиралари борлиги аниқланди
Жаҳон | 00:12
-
Малта июн ойида Фаластин мустақиллигини тан олади
Жаҳон | 23:20 / 25.05.2025
-
SpaceX компанияси Starship кемаси портлашига нима сабаб бўлганини эълон қилди
Жаҳон | 22:35 / 25.05.2025
-
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
Жаҳон | 21:46 / 25.05.2025
Мавзуга оид

10:20 / 07.09.2024
CNN таслим бўлган украиналик аскарларнинг отиб ташланиши акс этган видеони эълон қилди

10:24 / 04.01.2024
CNN Travel: Ўзбекистон 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши маскан

13:43 / 04.10.2022
Трамп CNN’дан туҳмат учун 475 миллион доллар талаб қилмоқда

10:29 / 12.08.2020