Ўзбекистон | 10:00 / 29.11.2017
104609
5 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган таркиби. Қандай ўзгаришлар рўй берди?

27 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. 

Ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари, ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг самарали ва натижали ишини таъминлаш, уларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қайта шакллантирилиб, янги комплекслар ва вазирлик ташкил этилди.

Қарорга биноан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарлари лавозимлари киритилди (Бу комплекс шу вақтгача бош вазир тасарруфида бўлган Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ўрнида юзага келди). 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди.

Нодир Отажонов ва Зойир Мирзаев раҳбарлик қилаётган комплекслар номи, мос равишда, Ташқи савдо фаолияти, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобилсозлик, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси деб ўзгартирилди. Биринчи ўринбосар Очилбой Раматов, ўринбосарлар Алишер Султонов ва Танзила Норбоеванинг вазифалари ўзгармаган.

Қуйида бу ўзгаришлардан кейинги янгиланган ҳукумат таркиби билан танишиш мумкин. Энди ҳукуматда саккиз нафар бош вазир ўринбосари бор.

Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби

Фото: Uzdaily

Абдулла Ниғматович АРИПОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари департаменти;

Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти; 


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари:

Очилбой Жуманиязович РАМАТОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари;

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

 

Фото: ХПК

Жамшид Анварович ҚЎЧҚОРОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари;

Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;

Инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини мувофиқлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

 

Фото: СамДУ

Зойир Тоирович МИРЗАЕВ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари.

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти

 

Нодир Собирович ОТАЖОНОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси –  Ташқи савдо фаолияти, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобилсозлик, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси.

Ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

 

Алишер Саидаббасович СУЛТОНОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари.

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

 

Танзила Камаловна НОРБОЕВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси.

 

Фото: ХПК

Сухроб Рустамович ХОЛМУРОДОВ - Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари.

Қаҳрамон АКМАЛОВ - Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари.

Мавзуга оид