Baidu ва Xiaomi IoT альянсини ташкил этади

Фото: techcrunch.com
Хитойнинг Google ва Apple компаниялари ҳисобланувчи — Baidu ва Xiaomi — буюмлар интернети ва сунъий интеллект негизида ишлайдиган тизимларни ишлаб чиқиш учун бирлашишга қарор қилди. Baidu ва Xiaomi IoT ва СИ технологияларида ишлайдиган қурилмалар ишлаб чиқариш устида саъй-ҳаракатларини бирлаштиради. Компаниялар Xiaomi томонидан Пекинда ташкил этилган илк IoT- ишлаб чиқарувчилари конференциясида ҳамкорлик қилишларини эълон қилишди.
TechCrunch порталининг ёзишича, Хитой IT-гигантлари биргаликда компьютер орқали кўриш, овозни таниш, чуқур ўрганиш ва бошқа сунъий интеллект технологиялар ёрдамида ишлайдиган қурилмалар ишлаб чиқаради. Бундан ташқари Baidu учувчисиз тизимларни барпо қилиш, виртуал ва қўшимча реаллик соҳаларида кенг қамровли тадқиқотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Xiaomi компанияси эса, унга бу борада кўмаак бериши кутилмоқда.

Кучларни бирлаштириш Хитой компанияларига Amazon, Google, Microsoft ва Apple каби хорижий гигантлар билан рақобат қилишда қўл келади. Хитой учун рақобатчиларни йўқотиш ривожланишнинг янги стратегияси билан асосланган жиддий заруриятдир. Мамлакат 2030 йилга келиб сунъий интеллект борасида жаҳон етакчиси бўлишдек улкан мақсадни кўзламоқда. Бу режани амалга ошириш учун Хитой фан ва технологиялар вазирлиги сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқувчи гуруҳни ташкил этди. Унга Baidu, Tencent ва Alibaba компаниялари ҳам киритилди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский қуролли кучларни Украина ҳудудларидан олиб чиқиш имкониятини рад этди
Жаҳон | 08:24
-
Ўзбекистон президентининг Венгрияга расмий ташрифи бошланди
Ўзбекистон | 08:03
-
Трамп Путин билан мулоқотдан кейин Россия ва Украина «зудлик билан» музокаралар бошлашини маълум қилди
Жаҳон | 01:09
-
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

18:33 / 09.05.2025
Хитойда ҳайвонлар овозини инсон тилига ўгирувчи дастур бўйича иш бошланди

16:47 / 19.03.2025
Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

13:49 / 30.01.2025
Alibaba DeepSeek’дан устун сунъий интеллект ишлаб чиққанини маълум қилди

11:28 / 10.11.2024