15:53 / 30.11.2017
13910

Bresse дунёнинг энг қиммат паррандаси

Фото: CNN

Франциянинг шарқидаги миттигина шаҳарча бир ликопча товуқ гўшти ейиш учун жуда узоқдек туюлиши мумкин. Аммо бу шунга арзийди. Мен Tournus шаҳридаги Michelin юлдузли Aux Terrasses ресторанига табулеҳли арпа гарнири билан тортилган қовурилган товуқ гўштини пиёзли қўзиқорин соуси билан бирга ейиш учун атайлаб келдим, деб ёзади CNN мухбири. 

Таом товуқнинг тўш қисмидан тайёрланган бўлиб, унинг мазаси супермаркетлардан харид қилинганларидан минг чандон фарқ қилади. Оқ гўшт юмшоқ аммо зич бўлиб, жигарранг тусли териси остида ёғдан мутлақ асар ҳам йўқ.

Балки, менинг таъм сезиш ҳисларим дунёдаги энг қиммат товуқ гўштини истеъмол қилаётганим учун шундай мазани сезаётгандир. Чунки de Bresse товуқ гўштининг бир килограмми Париждаги дўконларда 40 евро (48 доллар – 388 800 сўм) туради, деб ёзади журналист. 

Фото: CNN 

Бош ошпаз Jean-Michel Carrette отасининг бизнесини 2005 йили бошқара бошлади. У рестораннинг Michelin юлдузини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олди. 

"Мен Bresse товуқ гўштидан фойдаланишни яхши кўраман, чунки маҳаллий маҳсулот сифати дунёда энг юқори ўринда туради", дейди ошпаз ишонч билан.

Bresse товуқ гўштлари Michelin ошпазлари, шунингдек, Франция давлат раҳбарларининг ҳам севган маҳсулотидир. Франсуа Ҳолланд ўз дастурхонида ушбу гўшт бўлишини хуш кўрган, ҳозирги президент Эммануэль Макрон ҳам ушбу парранда гўштидан тайёрланган таомни яхши кўради. 

Товуқларнинг бу тури тарихий Bresse минтақасида етиштирилади. Франция бу парранда гўштининг атиги 5 фоизини экспорт қилиши эътиборга олинса, уни Франциядан ташқи бозорда топиш жуда қийин. Шунинг учун ушбу парранда гўштининг таъмини татиб кўриш учун Францияга боришга тўғри келади. 

Фото: CNN 

19-аср охирларида ушбу парранданинг кенг миқёсда боқилишига товуқнинг Франция байроғи рангларини такрорлаши сабаб бўлгани тахмин қилинади. Bresse de Bény турли парранданинг оёқлари кўк рангда, танаси оқ патлар билан қопланган бўлса, тожи қизилдир. 

Ҳозирда, Bresse минтақасида шу номдаги товуқларни етиштирувчи 180 атрофида ферма мавжуд. Louhans шаҳридан 7 км узоқликдаги The Laurency оилавий фермасида йилига 20,000 бош Bresse товуғи етиштирилади. 

Фото: CNN 

Уларни етиштиришда махсус рецепт орқали тайёрланадиган озуқадан фойдаланилади. 700 кг маккажўхори донига 300 кг буғдой дони қўшилади ва 7 фоизлик қуритилган сут билан аралаштирилади. 

"Бу озуқа протеинларга унчалик ҳам бой бўлмагани сабабли паррандаларга ҳашаротлар, чувалчанг ва чиғаноқлар, ўтлар ҳам берилиши керак". Товуқларнинг гўшти эса, етилган вақтида ёғга айланиши лозим. Шундагина ундан таом тайёрлаш мумкин бўлади. 

Фото: CNN 

Жўжаларнинг бир донаси бир кунлик вақтида 2,40 доллардан сотилади. Bresse товуқлари асосан 4 ойлигида таом учун тайёр бўлади. Бироқ уларнинг энг қимматлиси кастрация қилинган хўрозлардир. 

Top