Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Россия президент идораси ходимлари келади
2017 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистонга Россия Федерацияси президентининг хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи Владимир Чернов бошчилигидаги нуфузли делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ташрифдан мақсад Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон ва Россия: 25 йиллик стратегик шериклик» номли тарихий-ҳужжатли кўргазманинг очилиш маросимида ва «Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги 25 йиллик ҳамкорликнинг асосий босқичлари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этишдан иборат.
Шунингдек, Россия президент идораси ходимлари, Россия Фанлар академияси, Федерал архив агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва қатор олий ўқув юртлари вакилларидан иборат делегация Самарқандга ҳам ташриф буюради.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026