Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик шахматчилар Таиланддаги халқаро мусобақада ғалаба қозонди
Таиландда ҳаваскор шахмат бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон шахмат федерациясининг хабар беришича, Asian Amateur Chess Championship 2017 мусобақасида Ўзбекистон вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Хусусан, тошкентлик шахматчи ва мураббий Бахтиёр Жумаев ҳамда Зайнура Абророва (ёш шахматчилар ўртасида) ғалабани қўлга киритди.
«Мустаҳкам соғлиқ, шахматда янги ютуқлар, омад тилаймиз!» - дейилади шахмат федерацияси табригида.
Таиландда стандарт шахмат бўйича мусобақа 2017 йилнинг 24-29 ноябрь кунлари, 9 турлик швейцарча тизимда бўлиб ўтди. Унда Осиёнинг 23 давлатидан келган 95 нафар ҳаваскор шахматчи иштирок этди.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026