Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon дронлари фавқулодда вазиятларда ҳавода ўз-ўзидан йўқ бўлади
Amazon учувчисиз қурилмаси жўнатмани уйга етказиб берса, ҳамма хурсанд бўлади. Бироқ у товарни манзилга етказа олмай, навбатдаги интернет-харид билан бирга одам кўп жойга қуласа-чи, нима бўлади? Унда ишлар чатоқ. Жўнатмадаги товарни биров ўзлаштириб олиши мумкинлиги етмагандек, дроннинг ўзи ҳам бирор жойга ёки бирор инсоннинг устига қулаб, зарар етказиши мумкин. Дронларнинг эҳтимолий ҳалокатидан келадиган зарарни имкон қадар камайтириш учун Amazon ўз учар қурилмаларини ўз-ўзидан йўқ бўлиш тизими билан таъминлашга қарор қилди. Патент шу ҳафта бошида берилган.
Курьер-дронлар нафақат Amazon, балки бошқа компанияларга ишлай бошлаган пайтда уларнинг орасида авария ҳолатлари кўпайиши мумкин. Цехда дрон мутахассис томонидан тезда сифатли таъмирлай олинса, етказиб бериш чоғида бундай қилиш қийин. Шунинг учун кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган суд оворагарчиликларидан кўра, дронни жўнатма билан бирга йўқ қилган яхши.
Бу қуйидаги тартибда ишлайди: махсус дастурий таъминот қурилма тузилмаси ва унинг алоҳида қисмларининг ишлашини кузатади. Носозлик аниқланган тақдирда, дастур дроннинг борт компьютерига сигнал беради ва у жароҳат даражасидан келиб чиқиб, қарор қабул қилади: синган элементни тўғирлаш ёки турли модулларни кетма-кет ажратиш орқали ҳавода тўлиқ йўқ бўлиш борасида. Шу тариқа, одамлар, жониворлар ёки кўчмас мулкка зиён етишининг олди олинади.