Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар йиғинлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда иштирок этади
2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Президент Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан қуйидаги йўналишлар бўйича доимий ҳамкорлик ўрнатади:
• ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
• ҳудудларни ободонлаштириш, маҳалла ва ХУМШ фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича тадбирларни ўтказиш;
• оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва унинг натижаларига кўра аниқланган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
• соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш;
• тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
• томорқа ерлардан мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш чораларини кўриш;
• ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларни ташкил этиш.
Ҳужжат 2017 йил 25 ноябрдан кучга кирди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
10:12 / 10.03.2026