Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПЕКга янги президент раҳбарлик қилади
ОПЕКга январдан бошлаб БАА энергетика вазири Суҳаил ал-Мазруий президентлик қилади. Бу ҳақда ОПЕКнинг амалдаги президенти, Саудия Арабистони энергетика вазири Холид ал-Фалиҳ маълум қилди.
“Менинг ОПЕК президенти лавозимидаги муддатим якунланмоқда ва Суҳаил ал-Мазруий бир овоздан ОПЕКнинг кейинги анжумаларига президент этиб сайланди. У ўз мажбуриятларини 2018 йил 1 январдан бажаришни бошлайди”, деб маълум қилди ал-Фалиҳ матбуот анжумани вақтида.
ОПЕК+ келишувида иштирок этган нефть қазиб олувчи давлатлар 30 ноябрдаги учрашувда нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишувни яна 9 ойга – 2018 йил охиригача узайтиришга келишиб олишди.
ОПЕКга кирувчи ва унга кирмайдиган давлатлар (ОПЕК+) 2016 йил охирида Венада нефть қазиб олиш ҳажмини умумий ҳисобда кунига 1,8 млн баррелга қисқартиришга келишиб олишганди. Келишув 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигига тузилган эди, май ойида эса яна 9 ойга – 2018 йил март ойи охиригача узайтирилганди.
Мавзуга оид
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026