Жаҳон | 20:58 / 02.12.2017
5119
1 дақиқада ўқилади

Нигерия шимолидаги терактда 17 киши ҳалок бўлди 

Фото: VistaNews.ru

Нигериянинг шимолидаги Борно штатида жойлашган Биу шаҳридаги бозорда террорчи-худкушлар ҳужуми оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 47 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 2 декабрда маҳаллий ҳукумат вакилларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Портлашлар гуманитар ташкилот ходимлари “Боко ҳаром” радикал гуруҳи ҳаракатларидан жабр кўрган одамларга озиқ-овқат ёрдамини улашаётганларида содир этилган. Портлашларни 2 худкуш амалга оширган.

Биу Борно штатининг маъмурий маркази ҳисобланган Майдугури шаҳридан 185 км узоқликда жойлашган. Майдугурида жангариларнинг фуқароларга ва куч тузилмалари вакилларига ҳужумлари давом этмоқда.

France-Presse ахборот агентлигининг маълум қилишича, воқеа жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда, жасадларни қидириш ишлари кетмоқда. Ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти. Ҳуқуқ-тартибот идораларида ушбу теракт ортида “Боко Ҳаром” жангарилари тургани айтилмоқда.

 

Мавзуга оид