Жамият | 09:15 / 02.12.2017
10760
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 5,5 миллион сўмни ўғирлаб кетган меҳмон ушланди

2017 йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, шу куни тахминан соат 05:00 ларда, муқаддам судланган А.Л. Чилонзор туманида жойлашган фуқаро В.А.нинг хонадонига меҳмон сифатида келиб, В.В.Александров ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган жами 5.500.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят содир этилган жойдан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Мавзуга оид