Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистондаги ИИБ биносида юз берган портлаш оқибатида бир ходим ҳалок бўлди
Тожикистоннинг Қўрғон-Тепа шаҳридаги Хатлон вилояти бўйича ички ишлар бошқармаси биносида содир бўлган портлаш оқибатида милиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Портловчи қурилма бўйича жиноий ишни олиб борган милиция ходими, ушбу модда билан эҳтиётсиз ҳаракат оқибатида ҳалок бўлди, портловчи қурилма ҳаракатга келган», - дея айтиб ўтган манба.
Таъкидланишича, яна бир ходим шифохонага олиб кетилган.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди.
Аввалроқ Тожикистондаги Хорог шаҳри аэропорти бошлиғи Дилдор Мақсудшоев бортида президент Имомали Раҳмон бўлган вертолётни Душанбега кузатаётган пайтида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
11:34 / 04.04.2026