Жаҳон | 15:00 / 03.12.2017
13959
2 дақиқада ўқилади

Новосибирскдаги ёнғинда бир оиланинг 5 фарзанди ҳалок бўлди

Фото: Anna-news

Россия Тергов комиссиясининг Новосибирск вилояти тергов бошқармаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, 3 декабрга ўтар кечаси Искитим туманининг "Степной" қишлоғида ёнғин чиққан, унинг натижасида 5 нафар бола ҳалок бўлган. Болаларнинг энг каттаси - 7, энг кичиги эса 1 ёшда бўлган. 

Ёнғинни уйда бўлган меҳмонлардан бири сезган (шу куни уч киши меҳмон бўлган). У кучли тутундан уйғониб кетган, дераза ромини тақиллатиб, ёрдамга чақирган ҳамда ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган. Бироқ бу вақтга келиб ёнғин шу қадар кучли бўлганки, квартирадаги болаларни қутқаришнинг имкони бўлмаган. ТАСС агентлигининг хабар беришича, болалар ёнғиннинг илк дақиқалариданоқ ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлишган. 

Ёнғин натижасида уйнинг 32 ёшли эгаси, болаларнинг отаси ва унинг дўсти биринчи ва иккинчи даражали куйиш жароҳатлари олиб, шифохонага етказилган. 

Воқеа юзасидан Россия ЖК 109-моддаси 3 банди ("эҳтиётсизлик туфайли икки ва ундан ортиқ кишининг ўлими юзага келиши") бўйича жиноий иш қўзғатилган.

ФВВ маълумотига кўра, кўп болали оиланинг бир фарзанди ёнғин содир бўлган куни қариндошлариникида бўлган ва шу боис жабрланмаган. У ва унинг яқинларига ёрдам бериш учун Россия ФВВ психологлари йўлланган. 

Мавзуга оид