Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон собиқ муфтийси икки хотинликка чақиргани учун давлатдан чиқарилмади
Қирғизистон собиқ муфтийси икки хотинлик бўйича чақириқ билан чиққани сабабли мамлакатдан чиқарилмади. Бу ҳақда КирТАГ Чубак Жалиловнинг ҳимоячиси Акин Тўкталиевга таянган ҳолда хабар бермоқда.
"Чубак Жалилов соғлиғининг ҳолати туфайли Қозоғистонга даволаниш учун кетиши керак эди, бироқ уни чегарадан чиқаришмади, у мамлакатдан чиқиб кетиши мумкин эмаслигини айтишди. Шундан сўнг у Чўлпон-Отага, санаторийда даволаниш учун жўнаб кетди. У ердан эса Жалиловни Бишкекка олиб келишди ва 6 соат давомида сўроқ қилишди", - дея айтиб ўтди у.
Ҳимоячининг сўзларига кўра, милиция бу борада раддия беришни сўраган. "Бироқ у рози бўлмади, ҳамда одамлар бадавлат кишиларда иккинчи хотин, улардан фарзандлар борлигини яхши билиши ҳақида айтиб ўтди. Уларнинг ҳуқуқлари ҳам ҳимоя этилиши лозим. Улар ҳам буни расман тан олишсин. Агарда мен қонунни бузган бўлсам, мени қонун бўйича суд қилинглар", - дея Жалиловнинг сўзларига изоҳ берган ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон жамоатчилиги собиқ муфтий Чубак Жалиловнинг видеоёзувини муҳокама қилмоқда, унда Жалилов ҳақиқатдан ҳам иккинчи марта уйланганини тан олган. "Ҳа, мен уйландим, бироқ биринчи рафиқам билан ажрашмадим. У, албатта, хафа бўлди, бироқ унинг бунга ҳуқуқи бор", - дея айтиб ўтди Жалилов.
Унинг сўзларига кўра, иккинчи хотини – бева бўлиб, бунга қадар Туркияда ишлаган. "Мен уйланишни хоҳламадим, бироқ бошқалар учун ўрнакка айланмоқчи бўлдим, агарда ўзим бошламасам, унда ким қилади?", - дея маълум қилган Жалилов.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026