Жаҳон | 19:45 / 05.12.2017
5456
1 дақиқада ўқилади

Халқаро автомобиль федерацияси ўзининг шон-шуҳрат залини очди  

Фото: AFP

Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) ўзининг шон-шуҳрат залини очди ва унга “Формула-1” пойгаларининг барча ғолиблари номларини киритди. 

FIA’нинг Шон-шуҳрат зали очилиши 4 декабрда Парижда, федерациянинг бош қароргоҳида бўлиб ўтди. Маросимда “Формула-1”нинг 33 нафар чемпионидан 9 нафари иштирок этди, булар: Жеки Стюарт, Марио Андретти, Ален Прост, Найжел Мэнселл, Деймон Хилл, Жак Вильнев, Фернандо Алонсо, Себастьян Феттель ва Нико Росберг.

FIA раҳбари Жан Тодтнинг айтишича, “Формула-1” чемпионларининг Шон-шуҳрат залига киритилиши биринчи қадам ҳисобланади. Кейинги йилда ушбу залга раллиларнинг барча чемпионлари, икки йилдан кейин эса бардошлик пойгаларининг чемпионлари номлари киритилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид