Жаҳон | 18:19 / 05.12.2017
5757
2 дақиқада ўқилади

Lufthansa Европанинг “беш юлдузли” илк авиакомпанияси бўлди 

Фото: РИА Новости

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Британиянинг Skytrax рейтинг агентлигининг беш юлдузли сифат даражасини олган Европанинг илк авиакомпанияси бўлди. Бу ҳақда Skytrax баёнотида маълум қилинди.

“Lufthansa Skytrax’нинг энг юқори беш юлузли рейтингини олди. У бундай юқори баҳо олган Европанинг ягона авиакомпанияси ҳисобланади”, дейилган хабарда.

Аввалроқ агентликнинг беш юлдузли даражасини фақатгина 9 та авиакомпания олган, булар: Қатарнинг Qatar Airways, Сингапурнинг Singapore Airlines, Ҳонгконгнинг Cathay Pacific Airways, Жанубий Кореянинг Asiana Airlines, Хитойнинг Hainan Airlines, Япониянинг ANA All Nippon Airways, Индонезиянинг Garuda Indonesia, Тайваннинг EVA Air ва БААнинг Etihad Airways авиакомпанияларидир. 

Lufthansa’нинг ўзи бу муваффақиятини ҳаво флотига катта миқдорда инвестициялар киритиши, барча синфдаги салонларнинг янгиланиши, юқори технологик хизматларни татбиқ қилиши билан тушунтирди.  

Lufthansa Group Европанинг энг йирик авиакомпанияларидан бири ҳисобланади. Унинг бош қароргоҳи Кёльнда жойлашган. Компания ходимлари сони 2017 йил сентябрь охирида 128,8 минг кишини ташкил қилган.

Мавзуга оид