Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон Исроил пойтахти бўйича якуний қарорни тез орада эълон қилади
Қўшма Штатлар ҳукумати яқин кунлар ичида Вашингтон ал-Қудснинг Исроил пойтахти сифатидаги мақомини тан олиши ёки олмаслиги ҳақида хабар беради. Бу ҳақда РИА Новости Оқ уй вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.
«АҚШ президенти Дональд Трамп аввал бошидан бу «агарда» масаласи эмаслиги, балки «қачон» саволи эканини аниқ тушунишга имкон берди. Бироқ бугун ал-Қудсни тан олишни рад этиш бўйича ҳеч қандай ҳаракатлар бўлмайди, биз рад жавоби бўйича қарорни яқин кунлар ичида маълум қиламиз», - дея матбуот котиби ўринбосари Ҳоган Гидлининг сўзларини келтиради агентлик.
Аввалроқ Дональд Трамп ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида сешанба, 5 декабрь куни тан олиши мумкинлиги хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
10:30 / 08.06.2026
АҚШ пойтахтида ўзбек тадбиркорлари учун махсус дастур ишга туширилди
09:30 / 08.06.2026