13:10 / 07.12.2017
8307

«Арсенал», «Атлетико», «Боруссия» ва «Наполи». Европа Лигасида энг зўр мавсум

Европа Лигасининг бу мавсумида кучли жамоалар жамланишди.

Турнирнинг 1/16 финалига бу мавсумда Европа Чемпионлар лигасидан бир қатор кучли жамоалар келиб қўшилди. 

• «Наполи». Саррининг тактик янгиликларига қарамай, итальянлар гуруҳда «Манчестер Сити» ва «Шахтёр»дан ортда қолишди.
• Дортмунднинг «Боруссия»си. Петер Бос жамоани кучайтира олмади, балки у февралгача вазиятни ўнглар? 
• «Атлетико». Мавсум қийин ўтмоқда: жуда кўп дуранг ва жуда кам гол, Гризманндаги тушкунлик. Натижада, Диего Симеоне ҳатто «Қорабоғ»ни енга олмади (0:0 и 1:1). Мадридликлар ўзига келганида кеч бўлганди «Рома» устидан ғалаба ва «Челси» билан сафардаги дуранг фойда келтирмади. 

Шунингдек, ЕЧЛда учинчи ўринларни эгаллаган «РБ Лейпциг», «Селтик», «Спортинг» «Спартак» ва ЦСКА жамоалари ҳам Европа Лигасида қатнашади.

Европа Лигасининг ўзида иштирок этаётган ва гуруҳдан чиққан жамоалар ҳам турнирнинг томошабоплигини ошира оладиган номлар – «Арсенал», «Милан», «Лион», «Лацио», «Зенит», «Динамо» Киев, «Реал Сосьедад». 

Европа Лигасига муносабат ўзгариб бормоқда. Буни Жозе Моуриньо мисолида ҳам кўриш мумкин. 

2013 йил: «Мен Европа Лигасида ўйнашни истамайман. Мени бундай турнирдаги ғалабалар хурсанд қила олмайди. Менинг футболчиларим Европа Лигаси турнирини ўз даражасидаги турнир деб билишини истамайман». 

2017 йил: «Бу «Манчестер Юнайтед» ҳали ғалаба қилмаган ягона турнир эди. Энди биз дунёдаги барча нуфузли турнирларда ғолиб чиққанмиз дея олишимиз мумкин». 

Буларнинг бари турнир форматидаги эволюция туфайлидир: 2015 йилдан бошлаб Европа Лигаси ғолиби Чемпионлар Лигасига йўлланма олиши мумкин бўлди. Автоматик равишда – саралашнинг плей-офф босқичига.

Top