Хитой корпорацияси Ўзбекистонда газ қазиб олишни бошлади

New Silk Road Oil And Gas қўшма корхонаси Бухоронинг Олот туманидаги Ҳожисаёт конида табиий газ қазиб олишни бошлади.
New Silk Road Oil And Gas «Ўзбекнефтегаз» ва Хитой миллий нефтгаз уюшмаси (СNPC) ҳамкорлигидаги қўшма корхона ҳисобланади.
Томонлар ўртасида 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида геология-қидирув лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тузилган келишув асосида ўтказилган ишлардан кейин Бухоро вилояти ҳудудида Қоракўл блокида 3та кон борлиги аниқланган: Ҳожисаёт, Ҳожидавлат ва Шарқий Олот.
Шундан сўнг, томонлар «New Silk Road Oil & Gas» МЖЧни ташкил этишган.
Кейинчалик компаниялар «Шарқий Олот» ва «Хўжасаёт» конларини ўзлаштиришга, шунингдек, янги қудуқларни бурғилашга, амалдагисини таъмирлаш ва узунлиги 43 километр бўлган газ қувурини қуришга киришади.
Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосига кўра, 2020 йилгача қўшма корхона йилига 1 млрд кубометр газ қазиб чиқариш имкониятига эга бўлади. Мамлакат ички бозори учун 6,5 минг тонна газ конденсатини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.
2014-2019 йиллар давомида бу лойиҳа учун 277,3 млн доллар инвестиция жалб этилади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "ПСЖ" "Интер"га жавобсиз 5та гол уриб, ўз тарихида илк бор мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 01:49
-
Машҳурлар иштирокидаги футбол турнирида жанжал уюштирганлардан бири 10 суткага қамалди
Спорт | 01:30
-
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида
Жаҳон | 22:40 / 31.05.2025
-
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
Фан-техника | 22:02 / 31.05.2025
Мавзуга оид

14:11 / 30.05.2025
Bloomberg: Хитой Россияга дрон етказиб беришни кўпайтирди

23:17 / 29.05.2025
Туркия биринчи сузувчи газ платформасини очиқ денгизга юборди

22:44 / 29.05.2025
Хитойлик эркак парапланда тасодифан 8589 метр баландликкача кўтарилди

19:44 / 29.05.2025