19:36 / 09.12.2017
18035

«Инсон ҳуқуқлари қўрғони». КХДР ўзига ўзи таъриф берди

Фото: Reuters

КХДР Ижтимоий фанлар Академиясининг Инсон ҳуқуқлари институти расмий ҳисоботни эълон қилди, унда мамлакатга «инсон ҳуқуқлари қўрғони» деб эътироф берилган. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар қилмоқда.

«КХДР – бу инсоннинг ҳуқуқлари мустаҳкам ҳимоя қилинган ва амалиётга муваффақиятли жорий этилаётган давлатдир, сабаби демократик эркинлик ва меҳнаткашлар қатламининг ҳуқуқлари энг кўп ҳимоя қилинмоқда ва амалда муваффақиятли жорий этилмоқда», - дейилади ҳисоботда.

Шунингдек таъкидланишича, ҳужжат муаллифлари АҚШни инсон ҳуқуқларига нисбатан иккиламчи стандартларни қўллашда айблашди, сабаби Вашингтон бошқа давлатлардаги бузилиш бўйича «ҳар бир сўздан айб топишга уринмоқда», Қўшма Штатларнинг ўзида эса бунга эътибор ҳам берилаётгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Кореяда қадимий даврлардан бери муқаддас деб ҳисобланиб келинувчи Пэктусан тоғига кўтарилгани ва «ҳаяжонли кунларни ёдга олгани» хабар берилганди.

Top