Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси вакилларига автомашиналар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳамда Молия вазирлигининг топшириғига асосан, мамлакатда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, соҳада хизмат қилаётган раҳбар ва мутахассисларнинг самарали ишлашлари учун қулай шароитларни яратиш мақсадида жорий йил барча туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига хизмат учун фойдаланишга 160 дона енгил автомашина берилиши кўзда тутилган.
Бугун, 10 декабрь куни Ўзбекистонда биринчи марта қишлоқ ва сув хўжалиги ходимлари ўзларининг касб байрами нишонламоқда.
Маълумки, тегишли ҳужжатларга мувофиқ, Республикадаги туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқлари лавозими бўйича туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарларига ҳисобланиши белгиланган.
Андижонда касб байрами муносабати билан вилоят туманларининг шу соҳада иш юритувчи бўлимларига хизмат учун Nexia-Ravon русумли енгил автомашиналари топширилди.

Хизмат автомашиналари калитларини вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топширди.



Шунингдек, Сурхондарё вилоятида ҳам қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси вакилларига автомашиналар топширилган.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Муаллиф олган суратлар
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:05 / 12.04.2026