Жаҳон | 08:37 / 11.12.2017
8229
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда ҳаво ва темир транспорти издан чиқди

Фото: Andrew Milligan

Буюк Британия қироллиги қор остида қолди. Мамлакатнинг кўплаб минтақаларида ҳаво ва темир йўл транспорти издан чиқди. Хусусан, Лондон аэропортларида бир неча парвозларнинг вақти ўзгартирилган ёки бекор қилинган 

Минтақавий ОАВ хабарларига кўра, Уэльснинг айрим ҳудудларига 17-30 см қалинликда қор ёққан. Ҳитроу аэропортида жадвалга риоя қилинмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. 

"Heathrow аэропорти очиқ қолмоқда. Аммо биз Буюк Британиядаги вазият йўловчиларнинг режаларини бузганидан афсусдамиз", — дейилади Ҳитроу сайтида. 

Транспорт воситалари билан боғлиқ кўнгилсизликлардан ташқари, аҳоли бошқа ноқулайликларга ҳам дуч келмоқда. Бирлашган қиролликнинг кўпгина ҳудудларида электр таъминоти узилди. 11 декабрда кўплаб мактаблар ишламаслиги хабар қилинмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид